Maqola

972 20/05/2022

Россияда судланган шахслар энди жамоат транспорти ва такси ҳайдовчилигига қабул қилишмайди.

Россия Федерацияси Давлат думаси судланганлиги олиб ташланмаган фуқароларни такси ҳайдовчиси сифатида ишга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди, дея хабар беради Давлат думаси сайти.

Бу ташаббус россияликлар ва шунингдек Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо мамлакатлар – Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган мигрантларга тегишли. Бошқа мамлакат фуқаролари учун чеклов ҳақида қонун лойиҳасида маълумот йўқ.

Йўловчилар ва уларнинг юкларини ташиш ниятида бўлган фуқаролар судланган бўлишса, улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўта олишмайди.

Лойиҳада икки тоифадаги чекловлар назарда тутилган.

Биринчиси – судланганларга автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва микроавтобусларни ҳайдашга тегишли. Жамоат хавфсизлиги, конституциявий тузум асослари ва давлат хавфсизлигига қарши, шунингдек, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар учун судланганлиги олиб ташланмаган шахслар жамоат траспортида ишлашга қабул қилинмайди.

Иккинчи тоифа – такси ҳайдовчилари учун янада кенгайтирилган жиноятлар рўйхати қўлланилади.

Эндиликда ишлаётган ҳайдовчилар 2023 йилнинг 1 мартигача иш берувчига судланмаганлик тўғрисида маълумотномани тақдим қилишлари керак бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya