Мақола

1 120 29/09/2023

У Титовнинг жанубий-шарқий осиёлик муҳожирларни жалб қилиш ғоясини танқид қилди.

Барча цивилизациялашган мамлакатлар ақлли бошларни қўлга киритиш учун рақобатлашмоқда, Россияда лаослик ёки вьетнамликларнинг пайдо бўлиши кадрлар муаммоларини ҳал қилиш ўрнига кўплаб хавфларни келтириб чиқаради, дейди SuperJob асосчиси  Алексей Захаров.

Бизнес-омбудсман Борис Титов аввалроқ Россия иқтисодиётидаги кадрлар етишмовчилиги даражасини мисли кўрилмаган деб атаган эди. У президент Путинга Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан меҳнат муҳожирларини жалб қилишни, уларга виза режимини соддалаштиришни таклиф қилган эди.

“Титов қандай йўл билан бўлса ҳам  муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда, аммо таклиф қилинган усул стратегик жиҳатдан зарарли. Бу “вақтинча” баъзи кадрлар муаммоларини ҳал қилишга имкон беради, аммо хавфсизлик, жиноятчилик, тилни билишни истамаслик билан боғлиқ бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради ва федерал ҳукумат назорат қилмайдиган анклав ҳокимияти пайдо бўлади. Бу ерда афзалликларга қараганда кўпроқ камчиликлар мавжуд. Бу мутлақо боши берк йўл. Тадбиркорлик субъектларига курак кўтарган юз киши ўрнига экскаватор сотиб олиши учун шароит яратишимиз керак”, — деган Захаров.

У қўшни давлатлардан миграция оқими охирлаганини тасдиқлаган. Шу билан бирга, SuperJob асосчиси ривожланган мамлакатлар энди мигрантлар учун эмас, балки “ақл учун” рақобатлашаётганини эслатган.

“Бугунги кунда миграция оқими ҳақиқатан ҳам тугади, чунки собиқ СССРнинг энг яқин давлатларидан келувчиларнинг барчаси келиб бўлган. Улар қайсидир қурилиш майдончаларига, қишлоқ хўжалигига, омборларда ишлашади.  Бошқа давлатлар ақл учун рақобатлашмоқда. Америкада, масалан, Мексика билан чегарада девор қуришга ҳаракат қилмоқда, чунки малакасиз миграция яхши натижа бермайди. Бу жуда кўп хавф-хатарларни келтириб чиқаради: бунга жиноятчилик ва туб аҳолининг камайиши киради. Вьетнамни бутунлай Россия Федерацияси ҳудудига кўчирайлик, Вьетнам ёки Лаос анклавлари пайдо бўлади”, — дея хулоса қилган А.Захаров.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация