Maqola

1 319 14/05/2022

Натижаларга кўра, Россияга кетаётган меҳнат мигрантларининг бу борадаги билимлари анчагина саёз.

Тақиқланган материаллар нима? Буюмми, жиҳозми, қурилма ёки маҳсулот? Migrant.mobi айни мавзуда ўзбекистонликларнинг билими қанчалик эканига қизиқди ҳамда олийгоҳ талабалари ва Россияга кетаётганларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди.

Сўровномада иштирок этганларга тақиқланган материаллар нималиги, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар, нечта сайт ва адабиётлар тақиқлангани, тақиқланган материаллар рўйхати қайси сайтларда жойлашгани, бирор масъул тақиқланган материаллар ҳақида маълумот берганми, деган саволлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, талабалар бу мавзуда деярли аниқ тушунчага эгалигини намойиш этишган бўлса, Россияга кетаётган меҳнат мигрантларининг бу борадаги билимлари анчагина саёз экани билиниб қолди.

Ахборот технологиялари жадаллик билан ривожланиб бораётган шу кунларда фуқаролар, айниқса, меҳнат миграциясини танлаётганлар орасида тақиқланган материалларга оид ҳуқуқий билимлар тарғиботини кучайтириш чоралари кўрилиши лозим, назаримизда.

Аэропортлар, авто ва темир йўл вокзалларида тақиқланган материалларга  доир брошюралар, маълумотномалар тарқатилиши, тақиқланган материалларни сақлаш, тарқатиш кабилар билан боғлиқ жиноий жавобгарликлар ҳақида огоҳлантириш ишларини йўлга қўйиш керак.

Зеро, касалликни даволагандан унинг олдини олиш фойдалироқдир. Шундай экан, чет элдан қайтаётган фуқароларнинг телефон ёки бошқа электрон жиҳозларини тақиқланган материаллар бор-йўқлигига текшириб, борлари бўлса, суд қилиб, қамагандан кўра, уларни огоҳлантирган мақсадга мувофиқ ва адолатдан бўлар эди.

Қолаверса, қонунчиликда бевосита ташкилотларнинг тақиқланишига доир чоралар тартиби белгиланган, аммо бир адабиёт, сайт, ижтимоий тармоқдаги гуруҳ ёки саҳифа қай тартибда тақиқланишига ойдинлик киритилмаган. Адлия вазирлиги, шунчаки, бу кемтикликни ўзича тўғирлашга ҳаракат қилмоқда ва хабарларида тақиқланган ташкилотлар ҳақидаги хабарларга қавс ичида (материаллар) жумласини ҳам қўшиб қўймоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Migrant.mobi тақиқланган сайтлар ва материаллар хусусида мигрантлар учун лайфҳак эълон қилган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya