Мақола

568 08/09/2022

Свердловск вилояти бюджетига патентлардан тушадиган даромадларни 2 миллиард рублгача ошириш режалаштирилмоқда.

2022 йилнинг 8 ойи давомида Свердловск вилояти бюджетига меҳнат мигрантларига берилган патентлардан тахминан 1,8 миллиард рубль тушди, деб хабар беради migranto.ru сайти.

Эндиликда даромадни 2 миллиард рублгача ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят меҳнат ва бандлик департаменти директори Дмитрий Антонов маълум қилди.

“Ҳозирда биз вилоятга визасиз кириш учун 40421 та патентни расмийлаштирдик. Бу 1 сентябргача бўлган кўрсаткичдир. Таққослаш учун, 2019 йил давомида атиги 38000 патентни расмийлаштиргандик. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон визасиз мамлакатлар саналади. Вилоятимизга айнан шу мамлакатлардан мигрантлар кириб келишади. Чет эллик мигрантлар меҳнатидан энг кўп фойдаланувчи Екатеринбург ва Нижний Тагилдаги кўрсаткичлар шуни кўрсатмоқда. Виза талаб қилинадиган мамлакатлар фуқаролари учун эса 2000 кишига квота ажратилган бўлса, 800 та ишлаш рухсатномаси берилди”, – деди Дмитрий Антонов. Визали мамлакатлардан кириб келаётган мигрантлар оқими асосан Хитой ва Вьетнамдан. Меҳнат мигрантларининг бандлик доираси эса овқатланиш шахобчалари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини қамраб олган.

Расмий маълумотларга кўра, Свердловск вилоятида ишсизлик коэффициенти 98%ни ташкил этади. Шу билан бирга вилоятда 50 мингта бўш иш ўринлари мавжуд. Бироқ, улар вилоят ҳудудида тенг тақсимланмаган. Асосан Екатеринбург ва Нижний Тагилда ишчи кучига талаб катта.

Вилоятга Украина фуқаролари, шунингдек ЛХР ва ДХРдан кўплаб қочоқлар келишган. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Свердловск вилояти Бош бошқармасининг Миграция бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полиция полковниги Александр Блиновнинг сўзларига кўра, айни пайтда ЛХР ва ДХРдан 2 минг нафар фуқаро келган. Уларнинг барчасига кейинчалик ишга жойлаштириш учун вақтинчалик бошпаналар берилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация