Maqola

914 03/06/2022

Свердлов области шаҳарларига энг кўп мигрнатлар Марказий Осиёнинг 3 республикасидан келмоқда.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида Россиянинг Свердлов областига Марказий Осиёдан жами 83,7 минг киши кириб келган. Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баравар кўпдир, деб ёзмоқда Sputnik.

Област полицияси ахборот хизмати раҳбари Валерий Горелых маълумотларига кўра, мигрантлар сони бўйича биринчи ўринни 40,7 минг киши билан Тожикистон фуқаролари банд қилиб турибди. Ўзбекистондан 25 мингдан ортиқ мигрант айни областни танлаган ва иккинчи ўринда. Учинчи ўриндаги Қирғизистондан 8,6 минг киши ушбу областни танлаган.

Унинг қайд этишича, хорижликларнинг аксарияти ишлаш ва яшаш учун, асосан, Екатеринбург, Сисерти ва Берёзов шаҳарларини маъқул кўрмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya