Maqola

1 873 15/06/2023

Россияга ишлагани кетмоқчимисиз ёки дам олганими? Балки Россиянинг бир вилоятидан бошқасига кўчмоқчидирсиз? Хўш, сиз ушбу мамлакатдаги ижара нархлари билан танишмисиз? Келинг, биргаликда “Migrant.uz” сайти аудиторияси берган реал маълумотлар орқали ижара нархларига ойдинлик киритамиз.

Жамланган маълумотларга кўра, юртдошларимиз истиқомат қилиб турган ерларда ижара нархлари қуйидагича:

  • Москва ва Москва вилоятида –  19 000 рублдан 23 000 рубл (1 хонали);
  • Красноярскда 16 000 – 17 000 рубл (1 хонали);
  • Новосибирскда – 15 000 рубл (1 хонали);
  • Новгород – 20000 рубл (1 хонали);
  • Иркутск – 14000 рубл (1 хонали);
  • Раманское – 28.000 рубл (1 хонали);
  • Троицк округ (Москва) – 17.000 рубл (1хонали);
  • Кемерово – 10.000-14.000 рубл (1 хонали);
  • Метро Селигерская (Москва) – 35.000 рубл (1 хонали);
  • Хостел (Москва Белоруский метро) – 300 рубл (кунига);
  • Клин (Москва Селигерская метро) – 12.000 рубл (1 хонали);
  • Уфа (Учалы район) – 15.000 рубл (1 хонали) + регистрация;
  • Хотьково (Подмосква) – 12.000 рубл (1 хонали);
  • Ростав-на-Дону (Ростовской области) – 11.000 рубл (1 хонали) + коммунал;
  • Арбатская метро (Москва) – 90.000 рубл (2 хонали);
  • Самара – 10.000 рубл (2 хонали) + комунал;
  • Щелково (Москва область) – 24.000 рубл (2 хонали);
  • Тверьда – 18.000 рубл (2 хонали);
  • Котловка (Москва район) – 30.000 рубл (2 хонали);
  • Ленинград вилоятида – 16000 рублдан 19000 рубл  (2 хонали);
  • Сочи –  500 рубл свет, сув, интернет, регистратсия ичида (2 хонали);

Албатта, вақт, жойлашув ва бошқа турли сабаблар билан ижара нархлари қимматлаши ёки аксинча пасайиши мумкин.

Уй-жой муаммоси бу доимо энг муҳим ва аҳамиятли масалалардан бири. Айниқса, чет элда бўлиб туриб, ишончли, шинам ва қулай бошпана топиш бу жуда аҳамиятлидир. Чунки, қаерда ва кимлар билан яшаб турганингиз ҳаётингизнинг ҳар бир палласида яшаш тарзингизни ўзгартириб кези келса яхши ёки минг афсуслар бўлсинким ёмон томонга ҳам ўзгартириб юбораётганига гувоҳ бўлиб қолмоқдамиз. Бу каби ҳолатлар атроф-муҳитда хоҳ у хориж  бўлсин, хоҳ Ўзбекистон, аҳамияти йўқ, барида учраб тургани ҳақиқатдир.

Шундай экан, ижара учун уй қидираётганингизда энг аввало сиз билан бир уйда яшайдиган инсонларнинг ким эканига эътибор қаратинг! Зеро, атрофингиздагилар сабаб “емаган сомсангиз”га пул тўлаб қолишингиз ҳеч гап эмас.

Яна бир муҳим нарса бу чет элда бўлган даврингизда нафақат яшаб турган уйингиз, балки ўз ҳужжатларингизга ҳам эътиборли бўлишингиз зарур. Айни шу ҳужжатларингиз ҳуқуқлқригизни кафолатлайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам иссиқ уйингиз, она тупроғингиздан узоқда экансиз ўзингизни эҳтиёт қилинг!

10.000 рубл, 7.000 рубл, 5.500 рубл, 8.000 рубл, 18.000 рубл ва шу каби тўлиқ бўлмаган жавоблар ҳам сўровномамизда мавжуд. Сизнинг фикрингизча бу нархларда қайси шаҳарлардан ижарага квартира олса бўлади?

Мафтуна Ёдгорова

Migrant.uz журналисти

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya