АҚШ грин-карта дастури тўхтатилмаслигини эълон қилди
Вашингтон виза лотереяси дастурини тўхтатмайди ва унга ҳеч қандай ўзгартириш киритмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментида ТАСС ахборот агентлигига маълум қилинди. “Айни вақтда “Виза турфалиги лотерея дастури”га ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди”, дейилган хабарда. 1 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Йоркда содир этилган терактдан кейин грин-картани бекор қилиш лозимлигини айтган....