“Аэрофлот” Санкт-Петербургни Тошкент ва Самарқанд билан боғлайди
Тошкентга парвозлар 17 декабрдан, Самарқандга эса 16 декабрдан бошланиши режалаштирилган. “Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия авиакомпанияси матбуот хизматига асосланиб хабар берди. Санкт-Петербургдан Самарқандга парвозларни “Россия” компаниясининг (“Аэрофлот”нинг шўъба корхонаси) Airbus 319 самолётлари ҳафтасига уч марта – чоршанба, жума ва...