Қозоғистондан Ўзбекистонга автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар, хусусан, йўловчи автобуслар қатновини йўлга қўйиш ҳақида ўзгартириш киритилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Сентябрь охирларида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилган ва республика парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланганди. Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекнинг...

