Қозоғистонда полициячилар 48 ўзбекистонликни фожиадан асраб қолишди
Полициячилар Самара-Чимкент трассасида 50 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини қутқариб қолишди, деб хабар берди Sputnik нашри Қозоғистон Актюбинск вилояти ИИБ матбуот хизматига асосланиб. «15 декабрь куни Самара-Чимкент трассасида Иргиз посёлкаси яқинида Россиядан Ўзбекистонга келаётган автобус бузилиб қолган. Ушбу ҳолат фожиа билан якунланиши мумкин эди, чунки саҳрода ҳарорат 23 даража совуқ...