Teg: хабарлар

Етиб келди. ТikТok Россияда тўхтади

Хитойнинг ТikТok ижтимоий видеоплатформаси 6 мартдан Россияда фаолиятини номаълум муддатгача тўхтатди. Эндиликда, унинг Россиядаги фойдаланувчилари ўз саҳифаларида хабар ва жонли трансляцияларни амалга ошира олмайди. “Россиянинг янги “фейк хабарлар” тўғрисидаги қонунининг хавфсизлик оқибатларини ўрганар эканмиз, видео хизматимиз учун жонли эфир ва янги контент юклашни тўхтатиб қўйишдан бошқа иложимиз йўқ”, —...

Ўзбекистон элчихонасида паспорт олиш нега қиммат?

10, 30, 33, 100 ва 170. Бу рақамлар нимани англатар экан, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Бу рақамлар Марказий Осиёнинг 5 республикаси фуқаролари чет элда паспорт олиш учун тўлайдиган тўлов миқдорларидир. Лавҳамиз давомида ушбу мавзуга батафсил тўхталамиз. Ўзбекистон фуқаролари республиканинг дунё мамлакатларида фаолият юритувчи консулликлари орқали турли ҳужжатларни олишлари мумкин. Хорижга...

Меҳнат мигрантларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади – 1 марта

Ўзбекистонда хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда. Президент қарорига кўра, бу бир йилда 1 марта амалга оширилади. Бироқ, бу ёрдамни олишнинг ўз шартлари бор. Migrant.mobi тез орада бу ҳақда ҳуқуқшунос билан видеосуҳбат ташкил этади. Қарорга кўра, 2022 йил 1 июндан Россия Федерацияси, Туркия...

Харидорларга чекловлар. Россия озиқ-овқат ва маҳсулотлар сотиб олиш миқдорини белгиламоқда

Йирик савдо тармоқлари олибсотарларга қарши курашиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин кўтарилиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳукуматга таклиф билдирди. Маълумотларга кўра, айрим ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотларини бир неча тоннагача миқдорда харид қилиш ҳолатлари қайд этилган. Маҳсулотлар хариди бу тарзда давом этса, мамлакатда маҳсулот тақчиллиги ва нархларнинг қимматлаши кузатилиши мумкин. Шу...

Сингапур ҳам санкцияларга қўшилди – йирик бизнес Россияни тарк этмоқда

Сингапур ҳукумати ҳам қатор давлатларнинг Россияга эълон қилган санкцияларига қўшилишини эълон қилди. Шундай қилиб, Россиянинг тўртта банки: ВТБ, ВЭБ, Промсвязбанк ҳамда “Россия” банклари билан операциялар амалга оширишни тақиқланди. Қуйида Россияга қўйилган энг “қайноқ” чекловлар рўйхатини келтирамиз: ? АҚШ нинг Nasqad биржаси Россиянинг “Yandex” ва Озон компаниялари қимматли қоғозлари савдосини...

Халқаро парвозлар бекор қилинди. Ўзбекистонликлар учун ягона авиакомпания хизмат кўрсатади

Россия Федерациясида фаолият юритувчи барча турдаги авиакомпаниялар дунёнинг барча давлатларига авиапарвозларни тўхтатмоқда. Жумладан, “Аэрофлот” авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб барча халқаро рейсларни тўхтатганини эълон қилди. 6 мартдан компания авиакассалари йўловчилар қабул қилишни ҳам тўхтатади. Авиапарвозларнинг тўхтатилиши самолётлар парвозига тўсқинлик қилувчи қўшимча ҳолатлар юзага келиши билан изоҳланди. Бундан ташқари, “Россия” ва...

Қандай қилиб квота орқали РВП олиш мумкин?

Ҳуқуқшунос ва Migrant.mobi канали асосчиси Ботиржон Шермуҳаммадов YouTube ижтимоий тармоғидаги “Мигрант” каналида РВПга квота топшириш масаласи юзасидан жонли суҳбат олиб борди ва кузатувчилардан келган савол жавобларга атрофлича жавоб берди. Суҳбат давомида РВП нима, қандай ҳужжатлар талаб қилинади, қандай қилиб квота билан РВП олиш учун ариза топширилади, қанча кутилади каби...

Туркиядаги ўзбекистонликлар учун хушхабар: HES код бекор қилинди

Туркиянинг йирик шаҳри бўлган Истанбул жамоат транспорти чиптаси ҳисобланувчи Istanbulkard’ни HES кодига улаш талаб этилмайди. Бу ҳақда “Туркиядаги ўзбеклар” Телеграм канали хабар бермоқда. HES (“Hayat Eve Siğar” – Ҳаёт уйга сиғади) коди – бу Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Cоvid-19 вирусини юқтирган кишиларнинг ҳаракатини кузатиш учун киритилган шахсий коддир....

S7 барча халқаро рейсларни бекор қилди

Россиянинг S7 авиакомпанияси барча халқаро авиапарвозларни бекор қилишини маълум қилди. Компаниянинг Telegram каналида берилган баёнотга кўра, халқаро авиапарвозлар 2022 йил 5 мартидан бошлаб бекор қилади. Ушбу компания хизматларидан фойдаланган сайёҳлар ҳамкор авиакомпаниялар орқали манзилларига етиб олиши мумкин бўлади. Харид қилинган чипталар тақдири нима бўлади? Хабарда таъкидланишича, бекор қилинган халқаро...

Диққат! Маҳсулотларни жуда арзон сотаётган фирибгарлар алдовига учиб қолманг

Рус ижтимоий тармоқларида техник буюмларни чегирма асосида ёки эски нархлар билан сотиб олиш ҳақидаги рекламалар сони кундан кунга кўпаймоқда. Электрон тижорат билан шуғулланувчи СОХТА САЙТЛАР рекламаларни, асосан, мессенжер ва гуруҳлар орқали оммага тарқатяпти. Улар “супер чегирма” деб ёзилган баннерлар билан фойдаланувчини саҳифага киришга ундайди. Одатда, мунтазам қидирув тизимлари орқали...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya