Teg: хабарлар

ЛXР ва ДХР тан олинди. Бу рубл қадрига қандай таъсир қилади?

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Луганск халқ республикаси ва Донецк халқ республикасининг мустақиллигини тан олиш бўйича фармонга имзо чекди. Бундан ташқари, ушбу айирмачи республикалар билан ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномалар ҳам имзоланган. Путин имзолаган фармонларда Россия Қуролли кучлари Донецк ва Луганск халқ республикаларида тинчликпарвар функцияларини бажариши қайд этилган....

MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ

Ҳафта воқеалари – Migrant нигоҳида Migrant.mobi сайти ҳафтанинг муҳим воқеаларига доир Migrant.news дайжестини эътиборингизга ҳавола қилади. Унда Путиннинг мигрантлар хусусида топшириғи, Тергов қўмитасининг янги баёнотига тўхталамиз. Бундан ташқари, Россиянинг турли минтақаларида ўтказилган рейдлар хусусида гаплашамиз. Дастуримиз давомида Москва метросида полициячиларни дўппослаган мигрантлар тақдири нима бўлади, деган саволга ҳам жавоб...

“Сахарово”да мигрантлар учун қўшимча дарча очилди. Ундан фойда бўлармикан?

Москва шаҳрининг “Сахарово” кўптармоқли миграция марказида меҳнат мигрантларининг навбатини қисқартириш учун янги алоҳида дарча очишга қарор қилинган. Албатта, ундан барча мигрантлар баравар фойдалана олмайди. У Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига хизмат кўрсатади. Демак, 2022 йил 19 февралдан иш бошлаган “2А” дарчасидан Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари мурожаат...

Видео: Москвада полициячиларни дўппослаган мигрантлар ушланди

“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади. Сўнгги бекат – Қамоқхона”. Москва шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари Москва шаҳар метросида полиция ходимларини дўппослаган мигрантларни ушлади. «ИИБ ходимлари томонидан 17 феврал кечқурун Москва метрополитенининг “Тульская” бекатида содир бўлган ҳодисанинг икки иштирокчи ушланди. Ҳужжатларни текшириш чоғида ўртаосиёлик мигрантлардан бири полиция ходимларига нисбатан тажовузкорона ҳаракат...

Самарада мигрантларни ноқонуний ишга жойлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Самара областида жиноий гуруҳ 440 мигрантни ноқонуний ишга жойлагани маълум бўлди. Шаҳар ҳудудида ноқонуний миграцияни ташкил этишга доир жиноий иш кўриб чиқиш учун Совет туман судига юборилган. Област прокуратураси хабар қилишича, ғаразли ниятда бўлган 5 киши уюшган ҳолда ҳаракат қилиб, хорижий фуқароларнинг Самара областида ноқонуний бўлишларига шароитлар яратган. Улар...

Мигрантларнинг жиноят содир этиши кескин тус олиб бормоқда – Тергов қўмитаси

Мигрантлар жиноятчилиги тобора жиддий тус олмоқда ва жамиятда кескинликка сабаб бўлмоқда. Россия Тергов қўмитаси сайтида шу мазмундаги баёнот жойлаштирилган. Қайд этилишича, жиноятчилик ўсиши фақат Москва шаҳрига эмас, бошқа шаҳарларга ҳам тегишли. Қўмитага кўра, жамоат тартибини қўпол тарзда бузиш, оммавий жанжаллар, хорижий фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига тажовузлар кўп...

Рухсат берилди. “Запрет”даги тожикистонликлар Россияга кира олади

Россия Тожикистондан 120 мингдан ортиқ меҳнат муҳожирининг киришига рухсат берди, дея хабар бермоқда interfax.az. Мазкур хабар Путиннинг қонунбузар мигрантларни мамлакатдан зудлик билан чиқариб юборишга доир тавсиялари билан деярли бир вақтда тарқалмоқда. Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтган матбуот анжуманида республиканинг Меҳнат, миграция ва бандлик вазири Ширин Амонзоданинг маълум қилишича, Россия ҳукумати...

Оқтўба фожиасида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик рўйхати эълон қилинди

Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Тошкентга олиб келинди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 18 январь куни Қозоғистонда автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумот берди.

Россияда мигрантлар томонидан камроқ жиноят содир этилмоқда

2017 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича Москвада чет эл фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони 16 фоизга камайди, дея хабар қилди Россия пойтахти ҳудудий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати. “Ҳужжатларни қалбакилаштириш (25 фоиз), ўғирлик (24 фоиз) наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси соҳасидаги жиноятлар (12 фоиз) ва босқинчилик...

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди

Россиянинг Нижний Тагил шаҳридаги Вагонка кичик туманида жойлашган “китайский” деб номланган бозорда 25 октябрь куни кечқурун асли келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган шахслар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, можарода Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишган. Воқеага полиция ходимлари ҳамда ОМОН жангчилари аралашишга мажбур бўлди. Veved.ru...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya