Teg: хабарлар

АҚШ янги санкция қўллади: Россия олтинларини ҳеч кимга сота олмайди

Россия Марказий банкининг олтин захиралари музлатилди. Америка Қўшма Штатлари Россияга нисбатан навбатдаги санкцияларини эълон қилди. Унга кўра, Россия Марказий банки ўзининг олтинларини сота олмайди. Яъни ушбу захиралар билан олди-сотди операцияларини амалга ошириш тақиқланди. Эндиликда, Россиянинг 2300 тонна олтин захирасини сотиб олиш тақиқланди. Чунки, Россия Марказий банкидан олтин сотиб олган...

“Қайтиб ҳам нима қиламан, иш йўқ”. Россиядаги меҳнат мигрантлари билан суҳбат

Россия рубли шок ҳолатидан чиқмоқда. Мамлакатга жорий қилинган хорижий санкциялар таъсири эса, ҳозирча, ўз таъсирини тўла акс эттиргани йўқ. Лекин шу вақт оралиғида Россиядаги меҳнат мигрантлар анчагина зарар кўрди. Кимлардир кетиб қутилди, кимлардир қолди. Қолганлар иш қидириш ва озиқ-овқатга пул топиш ҳақида ўйламоқда. Айни вазият қай ҳолатда эканига доир...

Видео: ўзбекистонлик Шаҳобиддин харковликларни иссиқ овқат билан таъминламоқда

«Мен бу шаҳарни уч кунда севиб қолганман…». Ўзбекистонлик Шаҳобиддин Юсупов 25 йилдан бери Харковда истиқомат қилади ва ҳар куни шифокорлар, ҳудудий мудофаа жангчилари ва шаҳарнинг Россия ҳарбий бўлинмалари ҳужумларидан азият чеккан фуқароларига иссиқ таом улашади. У “Наврўз” ресторанининг хўжайини ва у ерда шаҳар аҳолиси учун алоҳида шохобча ташкил қилган,...

Россия Қозоғистон ва Мўғулистон билан қуруқликдаги чегараларини очмоқда

Россия 2022 йил 30 мартдан бошлаб Қозоғистон ва Мўғулистон билан қуруқликдаги чегараларини очмоқда. Эндиликда, 3 давлат фуқаролари ўзаро чегаралар орқали ўтишлари мумкин. Бу ҳақда Коронавирус инфекциясига қарши кураш оператив штаби маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС. Таъкидланишича, ушбу рухсат фақатгина ушбу давлатлар фуқароларига тегишли. Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ёки Тожикистон фуқаролари...

Россиядан Тожикистонга қандай пул ўтказса бўлади?

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларни бошлагач, дунёнинг ривожланган давлатлари унга қарши санкцияларни қўллади. Оқибатда, Россияда меҳнат қилаётган мигрантларни ватанига пулни қандай жўнатиш масаласи қийнамоқда. Asiaplus.tj сайти Россиядан Тожикистонга ва аксинча пул юбориш усулларига доир мақола тайёрлади. Россияда Visa ва Mastercard тўлов тизимлари фаолиятини тўхтатгани сабабли Россиядан Тожикистонга ҳамда Тожикистондан Россияга...

Россияда ижара нархи 5,5 фоизга арзонлашди. Сиз ҳам кам тўлаяпсизми?

Россияда кўчмас мулкни ижарага бериш бозорида нархлар арзонлашиши қайд этилмоқда. Ҳар ҳолда, экспертлар шундай фикрда. Уларнинг айтишича, квартираларни ижарага олишга бўлган талаб кескин пасайган. Мутахассисларга кўра, 24 февралдан бошлаб Россиянинг турли ҳудудларида ижара уйларга қизиқиш 17 фоизга камайган. Пойтахт Москвада бир кишилик ижара нархи ўртача 4,5 фоизга, икки кишилик...

Мигрантлар Россияга келмасдан олдинроқ сараланиши лозим – Медведев

Медведев меҳнат мигрантларини Россияга юбориш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганишни таклиф қилмоқда. Россияда санкциялар ортидан ишсизлар сони ортиши эҳтимоли боис, мигрантларни саралаш таклиф этилмоқда. Россия мигрантларни ишга ёллашда меҳнат бозорини баҳолаши қолаверса, мигрантларни саралаши зарур. Расмийлар муҳожирларни Россияга ишлашга жалб қилишда янада оқилона бўлиши керак. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси...

No Instagram. No Facebook. Россияда ушбу ижтимоий тармоқлар расман блокланди

Instagram ва Facebook экстремистик ҳаракатда айбланиб, тақиқланган. Москванинг Тверской суди 21 мартда бўлиб ўтган суд мажлисида экстремизмда гумон қилинган Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларининг Россиядаги фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Суд ҳайъати қарорни зудлик билан амалга ошириш зарурлигини таъкидланган. Аввалроқ, Меta компаниясини экстремистик ташкилот деб тан...

Наҳотки?! Россиялик фойдаланувчилар YouTube блокланишини кутмоқда

Россия ижтимоий тармоқларининг аксар фойдаланувчилари YouTube видеохостингининг блокланишини кутмоқда. Айрим фойдаланувчилар мазкур платформада таълим мавзусидаги контентларни томоша қилишларини таъкидлаган бўлса, бошқалар Россияда платформанинг муқобил варианти мавжудлигини эслатган. Кўпчилик эса видеохостинг сақланиб қолишига умид билдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Роскомнадзор бир неча кун аввал Google’ни яна бир бор огоҳлантириб, Россиянинг YouTube каналларини...

Россияда ишсизлар сони 15 миллионга кўпайиши мумкин – эксперт

Россияга нисбатан санкциялар ортидан мамлакат меҳнат бозори оғир хатарлар қаршисида турибди. Мамлакатдаги мавжуд ишчизлар сони келгуси ойларда бир неча миллионга ортиши эҳтимол. Бу ҳақда Сибир.Реалии сайти экспертлар фикрига асосланган ҳолда ёзмоқда. «Россиядаги меҳнат бозори шокда. Ҳозирда фақат давлат хизматчилари, нефт-газ саноати, металлургия ва машинасозлик соҳасидаги йирик корхоналар ходимлари нисбатан...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya