Юзлаб ҳайдовчилар Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Россия чегарасида кўплаб ҳайдовчилар Қозоғистонга ўтказилмаяпти. Юк машина ҳайдовчилари ижтимоий тармоқларда масъуллардан чора кўришни сўраб, мурожаат йўлладилар. Сабаблар ҳозирча номаълум, масъуллар вазият ўрганилаётганини айтмоқда. Россия ва Белорусиядан тахта ортиб, Қозоғистон ва Ўзбекистонга йўл олган кўплаб ҳайдовчилар ҳафта бўляптики, турли чегара-ўтказиш пунктларида қолиб кетишган. Хусусан, “Маштакова”, “Озинки”, “Сагарчин” чегара пунктларида...