Ўзбекистонликлар яна Қозоғистон йўлларидан эвакуация қилинди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юк ва йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатининг чекланиши ва автобуслардаги носозлик сабаб йўлларда қолиб кетган 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, 24 февраль куни соат 22:50 да Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 964-километрида Yutong русумли йўловчи автобусидаги 41...