Ўзбекистоннинг ўн нафар фуқароси Қозоғистонда меҳнат қуллигига тушиб қолган
Жабрланувчилар дипломатлар томонидан озод этилиб, ватанига қайтарилдилар. Ўзбекистоннинг 10 нафар фуқароси Қозоғистонда меҳнат қуллигига тушиб қолган. Ўзбекистонлик дипломатлар уларнинг ватанига қайтишига ёрдам бердилар, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллигига Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси меҳнат қуллигига тушиб қолган 10 нафар ватандошларига ёрдам бериш мақсадида...