Teg: мигрант

☀️ MIGRANT NEWS – МИГРАНТЛАР УЧУН ҲАФТА ЯНГИЛИКЛАРИ | 15.05.2022

Регистрацияга 15 кун вақтингиз бор Дастлаб, Россияга бораётган мигрантларни хурсанд қиладиган хабар ҳақида. 12 майдан эътиборан Россияга борган Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатда 15 кун давомида мажбурий “регистрация”сиз юришлари мумкин. Бу ҳақда Ботиржон Шермуҳаммад Youtube ва Telegram каналларида жонли эфирда батафсил тушунтириб ўтди. 2022 йил 1 май куни Ўзбекистон фуқаролари...

Туркия полицияси томонидан ўзбек мигрантларини тўсатдан ҳибсга олиш ҳолатлари ортмоқда

Полициянинг ноқонуний ҳаракатлари устидан Ўзбекистон бош консуллигига шикоят қилиш мумкин. Туркияда йўқолиб қолган ёҳуд полиция томонидан ушланган юртдошларимизнинг яқин қариндошлари томонидан мурожаатлар сони ошиб бормоқда. Шу сабабли, Бош консулхонада Туркия ички ишлар вазирлиги, Миграция хизматининг Истанбул бошқармаси масъул ходимлари Хайруллаҳ Йилдизбакан ва Мелиҳ Кайкили билан учрашув ташкил қилинди ва...

Россия ИИВнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг иш тартиби узайтирилди

Россияда Ватандошларни ихтиёрий кўчиришга кўмаклашиш Давлат дастури амал қилади. Мазкур дастурнинг вазифаси – ватандошларга ва уларнинг оилаларига Россияга кўчиб бориши ва жойлашиши, иш билан таъминланиши, давлат хизматларидан фойдаланиши ва РФ фуқаролигини олишига ёрдам бериш. Россия Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига фуқаролар кўплаб мурожаатлар билан келишади. Ихтиёрий кўчириш масаласида келувчи...

Россия банкидаги ҳисоб рақамидан 50 минг долларгача пул ўтказиш мумкин

Россияда меҳнат қилаётган муҳожирлар учун ўз юртига пул юбориш янада осонроқ бўлди. РФ Марказий банки Россия банкидаги ҳисоб рақамидан чет элга 50 минг АҚШ долларигача пул ўтказишга рухсат берди. Бундай ўтказма бир ойда бир марта юборилиши мумкин. Аввал чет элга ўтказиладиган валюта лимити 10 минг доллар билан чекланган эди....

“Имкон бўлса Кореяда ишлардим!”

16 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бориш истагини билдирган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг масъул ходимлари Ўзбекистон 24 радиосининг жонли эфирида маълумот берган. Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқаролар корейс тили бўйича тест синовларидан ўтишлари керак бўлади. Синовда иштирок этмоқчи бўлганлар Ташқи меҳнат...

Ўзбекистонликлар рус тилини смартфон ёрдамида ўрганишлари мумкин

Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун мобил илова яратилди. Илова тез орада App Store ва Google Play’да пайдо бўлади. Ўзбекистонда рус тилини ўрганиш учун “IZI русский язык” мобил иловаси яратилди. Унинг тақдимоти Тошкентдаги Рус уйида бўлиб ўтди, деб хабар беради “Sputnik Ўзбекистон”. “Россотрудничество”ваколатхонаси маълумотларига кўра, бу рус тилини билмайдиган Ўзбекистон...

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида темир йўл қатнови тикланди

Рейслар Тошкентдан ҳафтасига 3 марта   амалга оширилади. 15 май куни 647/648-сонли Нукус–Бейнеу–Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади. 16 майдан бошлаб эса Олмаота-2–Тошкент–Олмаота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу рейслар Тошкент вокзалидан Қозоғистонга ҳафтасига 3 марта  амалга оширилади. Таъкидланишича, чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин. Таъкидлаш...

“Нолегал”: муҳожирларнинг замонавий Россидаги уқубатлари ҳақида фильм

12 май куни бишкеклик ёш муҳожирнинг Ёқутистонга саёҳати ҳақида ҳикоя қилувчи “Нолегал” номли фильм экранларга чиқди. Кино режиссёр Дмитрий Давидов томонидан суратга олинган. Муҳожир йигит Нурбек (Эржан Даулетбеков) бўш контейнерда уйғонади. Ташқарида полиция рейдининг шовқини эшитилмоқда. Муҳожирлар эса бир қаторга терилиб, бирма-бир сўроқ қилинмоқда. Аксарият сўроқ қилинаётганлар рус тилини билишмайди....

Австриялик юристлар Ўзбекистондан ЕИга борган мигрантларга ёрдам беради

Eterna Tech уларга ишлаш учун рухсатнома олиш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам беради. Австриянинг Eterna Tech юридик фирмаси ўзбекистонлик мигрантларга ёрдам беради, деб ёзади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати. Меҳнат вазирлиги делегациясининг Вена шаҳрига ташрифи доирасида агентлик ва Eterna Tech компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ўзбекистон вакиллари...

Сўровнома: Телефонингизда қандай маълумот бўлса қамалишингизни биласизми?

Натижаларга кўра, Россияга кетаётган меҳнат мигрантларининг бу борадаги билимлари анчагина саёз. Тақиқланган материаллар нима? Буюмми, жиҳозми, қурилма ёки маҳсулот? Migrant.mobi айни мавзуда ўзбекистонликларнинг билими қанчалик эканига қизиқди ҳамда олийгоҳ талабалари ва Россияга кетаётганларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди. Сўровномада иштирок этганларга тақиқланган материаллар нималиги, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар,...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya