Teg: мигрант

Мигрантлар рубл ортидан бормайдими?

«Агар рубл курси кўтарилмаса, мигрантлар иш ҳақини оширишга тўғри келади» — Мева-сабзавот уюшмаси директори Михаил Глушков. Россияда рубл курси тушиб кетгани сабабли мигрантлар мавсумий дала ишларига бормаслиги мумкин. Соҳа мутахассислари бу эҳтимолларни инкор қилмайди. Фермерлар бу йил олдинги икки йилдагидан фарқли равишда мавсумий дала ишлари учун кадрлар танқислиги кузатилмаслигига...

Нега меҳнат муҳожирларининг Россиядан чиқиб кетишини кутмаслик керак?

Мигрантлар ўз ватанларида доимий иш ва муносиб иш ҳақи билан таъминланишига ишончлари комил эмас. Россия-Украина можароси Россиядаги меҳнат муҳожирлари ва уларнинг мамлакатлари иқтисодиётига қандай таъсир қилади? Бу мавзуда Asia-Plus Миграция бўйича мутахассис Анвар Бобоев билан суҳбат ўтказди. Экспертнинг фикрича, Россия қуролли кучларининг Украина ҳудудида давом эттираётган махсус операцияси Тожикистон...

“Ҳа арзонлашди, аввал 5000 рубл эди, энди 6000 бўлди!”

Ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пастлагани ҳақида берилган маълумотлар қанчалик тўғри? Рубл қадрсизлангани ва кўплаб компаниялар Россия Федерацияси ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатгани сабаб, аҳолининг йирик қисми ишидан айрилди. Баъзиларининг эса даромади деярли 50 фоизга камайди. Санкциялар иқтисодиёт билан бирга ижтимоий ҳаёт тарзига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатди. Нотинчлик ва маошлар...

Марказий Осиёдан келган муҳожирлар Россияни тарк этмоқда

Украинадаги жанговар ҳаракатлар туфайли Россия, унга қарши киритилган санкциялар сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу оддий фуқаролар ва меҳнат муҳожирларининг даромадларига салбий таъсир кўрсатди. Иқтисодий вазият Россияда ишлаётган марказий осиёликларни янги даромад олиш имкониятларини излашга мажбур қилмоқда. Қирғизистонлик Айбек Мусоқов сўнгги 5 йилдан бери Москвада курер бўлиб ишлайди....

Муҳожирлар Россияга керакми ёки йўқ: ижтимоий сўров натижалари эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида кутилаётган ўзгаришлар фонида “Ижтимоий фикр” жамғармаси социологлари респондентлар орасида Марказий Осиёдан келган муҳожирларга муносабати ҳақида сўров ўтказди. Ижтимоий тадқиқот натижаси эса, жавобларнинг бир-бирига мутлақо зидлиги билан хулоса чиқариш имконини бермаяпти. Хуллас, респондентларнинг 59 фоизи “Мигрантлар маҳаллий аҳоли ишлашни истамайдиган соҳаларда ишлайди” деган фикрга қўшилган. 78 фоизга...

“Қайтиб ҳам нима қиламан, иш йўқ”. Россиядаги меҳнат мигрантлари билан суҳбат

Россия рубли шок ҳолатидан чиқмоқда. Мамлакатга жорий қилинган хорижий санкциялар таъсири эса, ҳозирча, ўз таъсирини тўла акс эттиргани йўқ. Лекин шу вақт оралиғида Россиядаги меҳнат мигрантлар анчагина зарар кўрди. Кимлардир кетиб қутилди, кимлардир қолди. Қолганлар иш қидириш ва озиқ-овқатга пул топиш ҳақида ўйламоқда. Айни вазият қай ҳолатда эканига доир...

Мигрантлар Россияга келмасдан олдинроқ сараланиши лозим – Медведев

Медведев меҳнат мигрантларини Россияга юбориш борасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганишни таклиф қилмоқда. Россияда санкциялар ортидан ишсизлар сони ортиши эҳтимоли боис, мигрантларни саралаш таклиф этилмоқда. Россия мигрантларни ишга ёллашда меҳнат бозорини баҳолаши қолаверса, мигрантларни саралаши зарур. Расмийлар муҳожирларни Россияга ишлашга жалб қилишда янада оқилона бўлиши керак. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси...

400 доллар ойлик 200 га тушиб қолди. Сизда ишлар қандай ватандош?

Россиядан кетиш керакми ёки кутиш маъқулми? Украинадаги ҳарбий ҳаракатлардан сўнг эълон қилинган санкциялардан кейин Россиядаги аксарият мигрантларни юқоридаги савол қийнаётган бўлса ажаб эмас. Россия Украинага қарши бошлаган ҳарбий операциялари натижасида санкциялар ёмғирига учради. Кўп мамлакатлар Россия ва руслар учун эшикларини ёпди. Мамлакатнинг иқтисодий ҳолати кундан кунга таназзулга учраб бормоқда....

Кореяда ишдан қочган мигрантларга жарима қоғозлари келмоқда

2021 йил ёзида Жанубий Корея республикасига қишлоқ хўжалигида мавсумий ишлашга кетиб, иш жойини тарк этган ва ноқонуний мигрантга айланган меҳнат муҳожирларига жарима қоғозлари келмоқда. Бу ҳақда MY5 телеканали хабар бермоқда. Лавҳада ёлғиз онадан келиб тушган шикоят юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов жавоби келтирилган. Маълум...

Россия 2 йилда 60 мингга яқин кишини депортация қилди

Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари икки йил давомида қонунбузарлик содир этгани учун 59 мингдан ортиқ хорижлик фуқароларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юборди. 2020-2021 йилларда 59 мингдан ортиқ хорижлик Россиядан чиқариб юборилган, яъни депортация қилинган. Уларнинг аксарияти миграция қонунчилигини бузганликлари учун ҳамда вақтинча сақлаш жойларидан озод қилингач, мамлакатдан чиқариб юборилган. Россия...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya