Меҳнат мигрантлари учун биометрик карта кўринишидаги патент шакли тасдиқланди.
Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев меҳнат муҳожирлари учун меҳнат патентининг янги шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни имзолади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, пластик карточка чипида бармоқ излари ва карточка эгасининг фотосурати киритилган бўлади. Буйруқ 29 декабрдан кучга киради. 8,5 см дан 5,3 см гача ўлчамдаги пластик карточкага...