Йил бошидан буён Ўзбекистонга 395 минг россиялик келди
Жорий йилнинг 9 ойида 395 мингдан ортиқ Россия фуқароси Ўзбекистонга келди, уларнинг 80,5 фоизи ички ишлар органларида рўйхатга олинган. Айни пайтда, россияликларнинг ярмидан кўпи сўнгги уч ой ичида кириб келган. Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 395,11 мингдан ортиқ Россия фуқароси туризм мақсадида келган, бу ўтган йилнинг шу даврига (190,5 минг) нисбатан 2,1 баробар кўпдир....