Сенга сабр, олисдаги юртдошим!
Олисларда ризқ тергилаш, фарзандининг юмшоқ юзини ўпиб, кулдириб эркалашдан мосуво бўлиш ҳавасдек, сенга зимдан тош отувчилар кўпайди. Сени ишёқмасдан олиб ватангадога солдилар. Аслида ўша совуқ ўлкада энг оғир, энг қора ишларни қилиб ҳам сабрга ошно бўлган сен эдинг. Юрти каби совуқ қиёфаларга мўлтираб топган миллиардларинг банклар орқали оқиб келганида,...