Россиядаги мусулмонлар мигрантофобиядан хавотирда – муфтий Крганов

Россиядаги мусулмонлар мигрантларга нисбатан нафрат кучайиб бораётганидан хавотир билдирмоқда, дейди Россия мусулмонлари диний уюшмаси раҳбари муфтий Албир Крганов. Этник сабабларга кўра, провокацияларга қарши курашишда фуқаролик жамиятининг роли мавзусидаги давра суҳбатида сўзлаган нутқида у ушбу мавзу атрофида кескинлик кучаяётгани, нафрат тўлқини мамлакат фуқароси бўлган мусулмонлар орасида ҳам тарқалиши хавфи борлигини...