4 йил аввал бедарак йўқолган ҳамюртимиз Қозоғистондан топилди

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди. Атирау вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, «Мигрант» тадбири давомида мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликлар аниқланган. Тадбир давомида Атирау шаҳар ИИБ Миграция хизмати бўлими ходимлари томонидан 2019 йилдан буён қидирувда бўлган 1975 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси...