❓ Nima uchun Rossiya fuqaroligi Rossiya pensiyasini kafolatlamaydi?

Rossiya fuqaroligini olsangiz ham Rossiya pensiyasini rasmiylashtirib bo’lmasligini bilarmidingiz? 2023-yildan boshlab Rossiyada pensiya tayinlashda SSSR va keyinchalik MDH davlatlarida ishlagan staj hisobga olinmaydi. Chunki Rossiya Federatsiyasining 11.06.2022-yildagi № 175-FZ-sonli Federal qonuniga muvofiq, Rossiya MDH davlatlarining pensiya ta’minoti sohasidagi fuqarolar huquqlarining kafolatlari to’g’risidagi Bitimdan chiqqan. Qonunga ilova qilingan tushuntirish xatida...

«Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади» — Россия МДҲ ягона пенсия макони келишувидан чиқмоқчи

Россия энди МДҲ мамлакатларидан келган меҳнат мухожирларига нафақа тўламоқчи эмас. Бу нимани англатади? Россия 1992 йилда имзоланган МДҲ мамлакатлари доирасида Пенсия ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги шартномадан чиқиб кетмоқчи. Бу ЕОИИга аъзо давлатлар билан янги шартнома имзолангани, шунингдек, МДҲ мамлакатларидан кўплаб меҳнат муҳожирлари келаётгани сабаб уларга пенсия тўлаш харажатлари ошиб бораётгани...

Тожикистонликлар Россия пенсиясини олишлари мумкин. Гап мигрантлар ҳақида кетмоқда

Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россияда пенсия олиш учун ариза топширишлари мумкин. Бу ҳақда Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги директори Дилмурод Давлатзода маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2021 йил сентябрида икки давлат президентлари ушбу масаланинг ҳуқуқий жиҳатларига доир шартномани имзолаган эди. Маълум қилинишича, Тожикистон агентлиги Ўзбекистон ва Қирғизистон билан ҳам...

Ўзбекистонликлар хорижда туриб пенсия олиш ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин

Хорижий давлатда бўлиб турган ва саломатлиги сабабли  Ўзбекистонга бориш имкониятига эга бўлмаган пенсионерлар республиканинг хориждаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали пенсия ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин. Бунда хориждаги дипломатик ёки консуллик идорасига мурожаат қилиб, доимий яшаш далили йўқлигини тасдиқлаш талаб қилинади. Ўзбекистон ҳукумати давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиблари тўғрисидаги низомга...

Иш стажи ва пенсия мигрантларга қанчага тушади?

Ташқи Меҳнат Миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида чет элда меҳнат қилаётган ёки ишлашга кетаётган ўзбекистонликларга мурожаатнома тарзидаги суратли варақаларни эълон қилди. Унда ўзбекистонликлар чет элда ишлаш билан бирга ватанда иш стажига эга бўлиш, суғурта бадалларини тўлаш тартиби тўғрисида қисқа маълумот берилган.

Чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинади.

Чет элда ёлланган ҳолда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш имконига эга бўлишди. "Бадаллар ўз вақтида тўлаб борилганда, чет элда ишловчи шахслар Қонунга мувофиқ Ўзбекистонда пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўладилар", дейилади lex.uz сайтида келтирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарорида.
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya