300 млрд доллар. Россия олтин-валюта заҳирасининг қарийб ярмидан маҳрум бўлди

Украинада бошланган ҳарбий ҳаракатлардан сўнг жорий қилинган санкциялардан сўнг, Россия ўзининг 300 миллиард долларлик заҳирадан фойдалана олмаяпти. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов “Россия-1” телеканалига берган интервюсида айтган. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жами 640 миллиард долларга яқин заҳираси бўлиб, шундан 300 миллиард долларга яқини фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатда. Шунингдек,...

Патентларни арзонлаштириш таклиф этилмоқда. Россияга кўпроқ мигрантлар керак

Россия ҳукумати мамлакатга меҳнат мигрантларини кўпроқ жалб қилиш мақсадида чоралар таклиф қилмоқда. Бу санкциялар шароитида Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун қилинмоқда. Бу ҳақда Известия нашри ёзмоқда. Хусусан, хорижликлар учун патент нархини арзонлаштириш ва автобус ҳамда темир йўл қатновларини тиклаш шулар жумласидан. Қуйида Россия ҳукумати таклифлари рўйхати билан танишишингиз мумкин. Ўзбекистон,...

Россиядан Ўзбекистонга қандай қилиб пул ўтказиш мумкин?

Халқаро тўлов тизимларининг Россиядан чиқиб кетиши ўзбекистонлик мигрантларга қандай таъсир қилади? Western Union, Moneygram, Visa ва Mastercard каби халқаро тўлов тизимлари Россия бозоридан чиқиб кетиши оқибатида мамлакат молия тизими ташқи дунёдан узилиб қолди, дейиш мумкин. Россиядаги мигрантларнинг бугунги кундаги долзарб саволи: Россиядан Ўзбекистонга қандай қилиб пул ўтказиши мумкин, деган...

Ўзбекистон Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга тайёр

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Migrant.mobi’га маълум қилишича, Ўзбекистон томони Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга тайёр. “Ўзбекистон томони Россия билан автобус ва поезд қатновларини қайта тиклашга ҳар томонлама тайёр”, – деди Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Наврўз Ашурматов. Шу билан бирга, эпидемиологик вазият нисбатан юмшагандан буён Ўзбекистон томони Россия...

Instagram капут! Тармоқ 14 мартдан Россияда блокланaди

Роскомнадзор россияликларга нисбатан зўравонликка чақирувлар туфайли Instagram’га киришни блоклайди. Қисқа муддат аввал Россияда Facebook буткул блокланган эди. Россия Бош прокуратураси Meta’ни экстремистик ташкилот деб тан олишни сўраб судга мурожаат қилди. Бундан ташқари, прокуратура Роскомнадзордан Instagram ижтимоий тармоғига кириш учун ҳам чеклов қўйишни талаб қилган. Роскомнадзор Бош прокуратуранинг ушбу талабига...

Санкт-Петербург қурилиш объектларида ишчи кучи етишмаслиги 60 фоиздан ортиши мумкин

Россиянинг шимолий пойтахти – Санкт-Петербург шаҳрида ишчи кучи танқислиги 25 фоиз атрофида эди. Бу эса, ўз навбатида, қурилиш муддати ва нархига салбий таъсир кўрсатиб келган. Соҳа экспертларининг фикрича, рублнинг қадрсизланиши ва муҳожирларнинг чиқиб кетиши оқибатида ушбу рақам 60 фоиздан ортиши мумкин. Бу ҳақда “Коммерсант-СПб” нашри “СтройКрафт” қурилиш компаниясига асосланиб...

Россияга юборилган пул ўтказмалари фақат рублда берилади

Бугун, 12 мартдан бошлаб пул ўтказмаларига қўйилган янги чеклов кучга кирди. Унга кўра, энди Россияда истиқомат қилувчилар хорижий банк ва электрон ҳамёнлардан ўтказилган маблағларни фақат рублда олади. Масалан, Ўзбекистондан Россияга 1000 доллар юборилган дейлик. Банк мижозга бу пулни қабул қилинаётган кундаги банк курси бўйича рублда беради. Пул бериш жараёни...

Россия ва Ўзбекистон ўртасида автомобил ва темир йўл қатновлари тикланиши кутилмоқда

Россия Транспорт вазирлиги тезкор штабга халқаро қатновларда COVID-19 сабабли қўйилган чекловларни олиб ташлаш бўйича ариза топширди. Бу ҳақда Давлат думаси ялпи мажлисида департамент бошлиғи ўринбосари Дмитрий Зверев маълум қилди. “…Санитария-эпидемиология кўрсаткичлари билан рухсат этилган максимал ҳаракатчанликни таъминлаш учун нафақат автомобил, балки темир йўл қатновларига қўйилган чекловларни ҳам бекор қилиш...

Western Union Россия ва Беларусдаги фаолиятини тўхтатди

Қарор Украинада давом этаётган фожиали воқеаларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. «Биз ички ва ташқи омилларни, шунингдек, ҳамкасбларимиз, шерикларимиз ва мижозларимиз учун оқибатларни диққат билан ўрганиб чиқдик. Россиянинг Украинага ҳужумининг фожиали оқибатлари давом этиши фонида Россия ва Беларусдаги операцияларимизни тўхтатишга қарор қилдик»,- дейилади компания баёнотида. Йирик ахборот тарқатувчи Business...

“Turkish Airlines” Россия шаҳарлари орқали учмайдиган рейслар учун россияликларга авиачипта сотишни тўхтатди

10 март куни “Turkish Airlines” Туркия аэропортларидан учинчи давлатларга учаётган россиялик йўловчиларга авиачипта сотишни тўхтатди. Бунга Visa ва MasterCard тўлов тизимларининг Россиядан чиқиб кетиши оқибатида тўловларни ўтказишда муаммолар юзага келгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Россия аэропортлари иштирокида амалга ошириладиган барча йўналишдаги парвозлар учун чипта сотиб олиш имконияти мавжуд, яъни энди...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya