Teg: Россияда ишлаш

2022 йилда Россия субъектларидаги патент тўлови қиймати эълон қилинди

Россияда ишловчи хорижий фуқароларнинг ҳар ойлик патент тўлови қиймати тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди. Дастлабки эълон қилинган маълумотларга кўра, патент тўловлар ҳажми сезиларли даражада ошганлигини кузатиш мумкин. Россия Федерациясининг  ҳар бир “области” ва “крайи” ўзларининг нархларини белгиловчи қонунларини қабул қилишига қараб, маълумотларни эълон қилиш 2021 йилнинг 31 декабрига қадар давом...

Россия ҳудудларида қайси касблар мигрантлар учун “ёпиқ”?

Сўнгги вақтларда Россиянинг кўплаб ҳудудларида чет эллик мигрантларнинг муайян соҳа ва йўналишларда ишлашига тақиқлар жорий этилмоқда. Ана шундай чекловларнинг энг сўнггиси Сахалинда эълон қилинди. Sputnik Россияда чет эл фуқаролари ишлаши тақиқланган соҳалар тўғрисида маълум қилди. Сахалин вилояти Сахалин ҳукумати 2018 йилдан бошлаб мигрантларга қўриқлаш агентликлари ва автотураргоҳларда ишлашни тақиқлади....

Ўзбекистон фуқароларини Россияда ишга жойлаштириш бўйича битим кучга кирди

21 декабрь куни Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди. Ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. Мазкур битим ишчи кучи ҳаракатланиши жараёнини тартибга солиш ва уни...

Сахарово Миграция маркази Янги йил таътили кунларидаги иш жадвалини эълон қилди

Сахароводаги Кўп тармоқли миграция маркази байрамолди ва байрам кунларидаги иш жадвалини эълон қилди, дея хабар берди Migranto.ru сайти. Ўтаётган йилнинг сўнгги куни, 31 декабрда қабул :00 дан 12:00 гача бўлади. 2018 йил 1 январдан 8 январгача (январда ҳам) марказ байрам муносабати билан ишламайди. 9 январдан Марказ ўз фаолиятини одатдаги...

Россиядан энг кўп пул жўнатиш бўйича Ўзбекистон биринчи

Россиядан Тожикистонга жорий йилнинг тўққиз ойи давомида жисмоний шахслар томонидан юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари Қирғизистон бўйича кўрсаткичлардан ошди, бироқ РФдан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмидан камроққа тенг бўлди. Бу ҳақда РФ Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда. Хабар қилинишича, кўрсатилган даврда Россиядан Тожикистонга жисмоний шахсларнинг трансчегаравий ўтказмалари ҳажми 1 млрд...

Россия ҳукумати 2018 йилга мигрантлар учун квотани қисқартирди

Россия ҳукумати 2018 йилда мамлакатдаги ишлар учун 140 минг хорижлик фуқарони жалб этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди, дейилади РФ вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинган хабарда. Аввалги йил билан таққослаганда квота 20,7 фоизга қисқарди. Федерал қонунга кўра, ҳукумат Россияга виза асосида келаётган хорижий ишчиларни жалб этишдаги талаб миқдорини белгилаши мумкин....

Россияда ишлашни хоҳловчилар учун навбатдаги қабул бошланди

Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўзининг Facebookдаги саҳифасида. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни ташкилий...

Россия юқори малакали чет эллик ишчиларни кўпроқ жалб қилмоқчи, бироқ…

Россия ҳукумати юқори малакали чет эллик ишчиларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида Россия солиқ резиденти мақомини олиш жараёнини соддалаштирмоқда. Бу борада қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар кейинги йилнинг охиригача кучга кириши кутилмоқда, дея хабар қилди “Известия”. Ҳозирча юқори малакали чет эл ишчиларини жалб қилиш учун солиқ резидентлигини олиш жараёнини қандай тарзда соддалаштириш...

400 минг ўзбекистонлик РФ “қора рўйхат”идан ўчирилиши мумкин

Ўзбекистон Россия Федерациясидан депортация қилинган ва “қора рўйхат”га киритилган 400 минг нафар Ўзбекистон фуқаросини рўйхатдан чиқариш бўйича ишларни амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асамов маълум қилди. “Ҳозирда Агентлик россиялик ҳамкорлар билан меҳнат мигрантларини ушбу “қора рўйхат”дан чиқариш ва РФга киришга тақиқ...

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон, Туркия ва Оманга ҳам қонуний ишлашга боришлари мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Қозоғистон, Туркия, Оман султонлиги билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ташкилий равишда ушбу мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишларини таъминлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда 10 август куни Урганч шаҳрида “Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари” мавзусидаги семинар-тренингда агентлик раҳбари...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya