Teg: Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: «Қозоғистондаги фожиа халқимизга етарли шароит яратиб бермаганимизни исботлаб турибди» (видео)

Қозоғистонда ёниб кетган автобус фожиаси оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг ҳалок бўлиши ушбу юртда аҳолининг меҳнат қилиши учун етарли шароит йўқлигини исботлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида айтиб ўтди.

Чет эллардаги Ўзбекистон ёшларини ҳимоя қиладиган уюшма ташкил этилди

Адлия вазирлиги «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси» нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати. Уюшмани ташкил этиш зарурлиги тўғрисида Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатномасида таъкидлаган эди. «Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда...

Ўзбекистон Президенти илк бор парламентга Мурожаатнома тақдим этди (видео)

22 декабрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати. Йиғилишда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Президентнинг парламентга 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган...

Ўзбекистон ўз фуқароларини қаерда бўлса ҳам ҳимоя қилади – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, мамлакат ташқарисида ҳам ўз фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини кафолатлаши ҳақидаги конституциявий қоиданинг ижросини сўзсиз таъминлашимиз шарт, деди президент Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни бўлиб ўтган тантанали тадбирда. “Афсуски, шу вақтга қадар чет элларда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига етарлича эътибор берилмади, десак, бу...

Шавкат Мирзиёев чет элда ишлаб юрган ўзбек ёшлари тўғрисида

Маълумки, 30 июнь куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади. Ёшлар ҳаёти, “Камолот” ҳаракати фаолиятидаги кўплаб муаммолар ҳақида тўхталган Президент чет элларда ишлаб юрган ўзбек ёшлари тўғрисида ҳам айрим фикрларни айтиб ўтди. “Ҳозирги вақтда чет...

Сенат амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати еттинчи ялпи йиғилишда Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев тақдимномасига мувофиқ амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Сенат қарорига мувофиқ, қуйидаги маҳкумлар: а) аёллар; б) жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар; в) 60 ёшдан ошган эркаклар; г)...

Шавкат Мирзиёев Сенатга амнистия тўғрисида тақдимнома киритди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 10 октябрь куни Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритилди. “Газета.uz”нинг хабар қилишича, Сенат мазкур масалани 12 октябрда очиладиган ялпи йиғилишида кўриб чиқади. “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги,...

Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевни Президент в. б. бўлгани муносабати билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лизце билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди. Мактубда шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Жаноби...

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо алоқаларини кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди, дея хабар бермоқда ЎзА. Учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жорий йил 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш...

Шавкат Мирзиёев O‘zLiDeP партиясидан Президент лавозимига номзодини кўрсатмоқчи

16 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси O‘zLiDeP) Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар қилди партия матбуот хизмати. Мажлисда жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O‘zLiDePнинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жойлардаги сайловчилар ва электорат хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб партиянинг...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya