Россияда икки шифокор ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғини ўлдиришда айбдор деб топилди
Россиянинг Калининград шаҳрида икки нафар шифокор ўзбекистонлик аёлнинг чақалоғини ўлдиришда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Москва вилоят судига таяниб, “Интерфакс” хабар берган. Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 август куни суд ҳайъати янги туғилган чақалоқни ўлдиришда айбланган калининградлик шифокорлар Елена Белая ва Элина Сушкевичга нисбатан айблов ҳукмини чиқарган. Улар раҳм-шафқатга лойиқ...