Ҳар 3 ойда тиббий кўрикдан ўтилмайди. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий фуқароларни қийнаётган саволга жавоб берди

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтиш муддатига доир масалага ойдинлик киритди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига мувофиқ назарда тутилган 3 ойлик муддат тиббий кўрикдан ҳар 3 ойда бир марта ўтиш зарурлигини англатмайди. Вазирлик Ахборот хизматининг хабар қилишича, кимё-токсикологик тадқиқотларни ўз ичига олган тиббий кўрикни ўтказиш...