Мигрантларга яна бир тақиқ. Калугада мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар эълон қилинди

Транспорт, савдо ва умумий овқатланиш соҳаси. Россиянинг яна бир областида мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар маълум қилинди. Россиянинг Калуга области губернатори Владислав Шапша ўз ҳудудидаги мигрантлар учун қатор тақиқлар жорий қилинганини эълон қилди. Мулозимнинг ўз Telegram каналида хабар қилганидек, яқин орада умумовқатланиш, транспорт ва чакана савдо соҳаларига меҳнат мигрантларини ишга қабул қилишни...