Россиядаги тожикистонлик маҳбуслар Украинада жанг қилмаслик учун ўз ватанларига қайтаришни сўрамоқда
Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган Тожикистон фуқаролари орасида ўз ватанларига кўчирилишини сўраганлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги ойларда бундай сўровлар сони кескин ошган: маҳбуслар уларни Украинадаги урушга жўнатишларидан қўрқишади. Турли маълумотларга кўра, жангларда Россия қамоқхоналарининг собиқ асирлари бўлган 20 га яқин тожикистонлик ҳалок бўлган. “Мамлакатимиз раҳбариятидан бизни ватанимизга кўчиришни сўраймиз”, дейди...