Таиланддан ёрдамга муҳтож 15 нафар мамлакатимиз фуқароси Ватанимизга қайтарилди

Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан жорий йил июнь-декабрь ойлари давомида Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанимизга қайтарилди. Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси юртдошларимизнинг икки нафарига БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти томонидан, уч нафарига ҳомий ташкилотлар ҳисобидан авиачипталар харид қилиниши, олти нафари вақтинчалик бепул турар-жой...