Истанбулдаги Ўзбекистон консулхонаси Мубашшир Аҳмадга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси диний олим Мубашшир Аҳмаднинг турк полицияси томонидан олиб кетилгани муносабати билан хабарнома эълон қилди. “Турли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Ўзбекистон фуқароси Мубашшир Аҳмад Туркияда полиция томонидан қўлга олинди” номли хабарлар юзасидан Бош консулхона шуни маълум қиладики, ҳақиқатдан ҳам 2023 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси...