Миллийлик қонимизда бор!
“Қийинчилик бўлмаганида шу даражага етмасдим”, – дейди “Учқудуқ” гуруҳининг раҳбари Зиёд ЭШОНХЎЖАЕВ. Бундан 15 йил муқаддам шарқ йўналишидаги гуруҳ ташкил этган истеъдодли санъаткорларга устози – Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров оқ йўл тилади ва бугунги кунда шогирдларини фахр билан “Менинг издошларим” демоқда.