Teg: Ўзбекистон

Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида муштлашув юз берди

Россиянинг Нижний Тагил шаҳридаги Вагонка кичик туманида жойлашган “китайский” деб номланган бозорда 25 октябрь куни кечқурун асли келиб чиқиши марказий осиёлик бўлган шахслар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, можарода Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этишган. Воқеага полиция ходимлари ҳамда ОМОН жангчилари аралашишга мажбур бўлди. Veved.ru...

Қозоғистондан Ўзбекистонга автобуслар қатнови йўлга қўйилади

Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Ўзбекистон билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар, хусусан, йўловчи автобуслар қатновини йўлга қўйиш ҳақида ўзгартириш киритилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Сентябрь охирларида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилган ва республика парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланганди. Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қосимбекнинг...

Россиянинг Владимир вилоятидаги дахшатли аварияда 19 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

5 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Владимир вилоятида автобус ва йўловчи поезди ўртасида дахшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 15 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани хабар қилинди. ИИВ маълумотига қараганда, автобус светофорнинг тақиқловчи чироғига қарамай темир йўлни кесиб ўтадиган жойга чиқиб кетган....

Ўзбекистон Туркманистонга экспорт жўнатмалари ҳажмини оширади

  Ўзбекистон Туркманистон билан кўплаб турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича келишувга эришди, хабар қилди “Газета.uz” сайти. Гап машинасозлик, электротехник ва кимёвий маҳсулотлар, автомобиль маҳсулотлари, жумладан, автобуслар, махсус ва коммунал техникалар, пахта терувчи ва бошқа қишлоқ хўжалик техникалари, қурилиш материаллари, қайта ишланган мева-сабзавот ҳамда бошқа кўплаб маҳсулотлар ҳақида кетмоқда. Шартномалар...

Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевни Президент в. б. бўлгани муносабати билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лизце билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди. Мактубда шундай дейилади: Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Жаноби...

Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо алоқаларини кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди, дея хабар бермоқда ЎзА. Учрашувда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жорий йил 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш...

Ўзбекистондаги барча партиялар Президент сайловида қатнашиш учун ариза топширди

20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва «Адолат» социал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар: Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партиялар раҳбарлари томонидан имзоланган аризалари, Адлия вазирлигининг сиёсий партиялар рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномалари, Ўзбекистон Республикаси...

Ўзбекистонда Президент сайловида қатнашадиган барча номзодлар номи маълум бўлди

16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар Сиёсий кенгашларининг навбатдаги пленумлари бўлиб ўтди. Куни кеча O‘zLiDeP Президент лавозимига Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир), “Миллий тикланиш” Отамуратов Сарвар (партия Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари) номзодини октябрда бўлиб ўтадиган қурултойда кўриб чиқишга тавсия...

Шавкат Мирзиёев O‘zLiDeP партиясидан Президент лавозимига номзодини кўрсатмоқчи

16 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси O‘zLiDeP) Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар қилди партия матбуот хизмати. Мажлисда жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O‘zLiDePнинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Жойлардаги сайловчилар ва электорат хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб партиянинг...

Ўзбекистонда Президент сайловини ўтказувчи округлар тузилди

15 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда шу йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг хабар беришича, мажлисда Президент сайловини ўтказувчи  сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент...
Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya