Уфада «тез ёрдам» ходимлари мигрантлар томонидан калтакланди
Уфада мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Уларни яқин атрофдаги «тез ёрдам» биносида навбатчи шифокорлар ажратишга ҳаракат қилган, бироқ улар ҳам ҳужумга учраган. Бу Бошқирдистон пойтахтида бир неча кун ичида мигрантлар иштирокидаги учинчи шов-шувли ҳодисадир. Воқеа кечаси Уфанинг Ленинград туманидаги Аксаков кўчасида содир бўлган. «Тет-а-тет» кафесида дам олаётган бир...