Санкт-Петербургда ўзбек фильмлари намойиш этилади

“Ўзбекфильм” киностудиясида бўлиб ўтган учрашувда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ва Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқовлар шу ҳақда сўзлашди. Июнь ойида Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида Россияда ўзбек киноси кунларини ўтказиш режалаштирилган. Ўз навбатида, сентябрь ойида ўзбекистонликлар Тошкент халқаро кинофестивали доирасида рус фильмларини томоша қилишлари мумкин бўлади. Учрашувда Мальгинов...