Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегарадаги ҳужжатларни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни маъқуллади. Аввалроқ ҳужжатлар Ўзбекистон томонидан ҳам ратификация қилинган эди. 17 ноябрь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартномани ва икки давлат...