Қирғиз чегарачилари ўзбекистонликлардан пора талаб қилаётгани айтилди. МХҚ буни рад этди

Қирғизистон парламенти депутати Алишер Қўзуев қирғиз-ўзбек чегарасидаги “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар Ўзбекистон фуқароларидан пул таъма қилаётганини маълум қилди. У парламентнинг 1 июндаги йиғилишида ҳукуматдан “бу масалага алоҳида эътибор қаратиш”ни талаб этган, деб хабар қилмоқда Озодлик. “Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтишда ҳеч қандай навбат йўқ. Бизнинг чегарачилар эса сунъий равишда навбатларни пайдо...