Ўзбекистонликларга автомобилларда Қозоғистонга бормасликни тавсия қилишди

Ўзбекистоннинг Олмаотадаги Бош консуллиги Қозоғистонга боришни режалаштирган ёки унинг ҳудудида қолаётган фуқароларни вақтинча автотранспорт воситаларида ҳаракатланмасликка чақирди. 9 январь куни Қозоғистон ҳудудида шимолий антициклон оқимининг кириб келиши муносабати билан республиканинг 8 та вилоятида (Манғистау, Жетису, Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Қарағанда, Туркистон, Кустанай, Олмаота вилоятлари) об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ва бўрон...