Ўзбекистон ва Туркманистон паспортлари рейтингда паст ўринларни эгаллаган

2023 йил бошида Henley&Partners томонидан эълон қилинган янги Жаҳон паспорти индексида Ўзбекистон ва Туркманистон паспортлари Марказий Осиё давлатлари орасида энг заиф ҳужжатлар қаторидан ўрин олган. Шундай қилиб, Ўзбекистон Буркина-Фасо билан 88-чи қаторни бўлишиб турибди. Бу икки давлат фуқаролари 59 та давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин. Жумладан, 2022 йили Мўғулистон республика билан визасиз режим...