Украинада «Турон» туркий батальони тузилди

Батальон асосчиси, қирғизистон фуқароси Алмаз Қудабек уулу ўз юртида хавфсизлик қўмитаси томонидан қидирувга берилган. Қирғизистон фуқароси Алмаз Қудабек уулу Украинада биринчи туркийзабон батальони тузилганини эълон қилди. У Россия президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировга видеомурожаат йўллаб, Украинада «махсус операция» ниқоби остида «мамлакатнинг туркийзабон аҳолисига нисбатан ҳақиқий геноцид» қилинаётганини...