Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик ва тожикистонликлар ҳалок бўлди

29 октябрь куни 34 ёшли Тожикистон фуқароси ўзининг Kia Rio автомашинасида Ақтўбе вилоятининг Кобда қишлоғи йўналишида, Самара-Чимкент автомобил йўлининг 606-километрида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Chevrolet Captiva автомобили билан тўқнашиб кетган. Полиция маълумотларига кўра, Kia Rio ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги машинага урилган. Ҳодиса оқибатида иккала ҳайдовчи ва...