Мақола

806 13/10/2022

Ўзбекистон фуқароларининг Таиландда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.

Таиланд Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилган. Бу ҳақда “Sputnik Ўзбекистон” хабар берди.

Ўзбекистон Бош консулхонасидан олинган маълумотга кўра, барча тоифадаги фуқаролар учун эмлаш сертификати ёки PCR-тестини тақдим этиш талаби бекор қилинган.

Ўзбекистон фуқароларига визалар “Visa on Arrival” ёзуви мавжуд бўлган махсус ўтиш йўлакларида берилади.

Ушбу турдаги визаларни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • паспорт (Таиланддан кетиш режалаштирилган кундан бошлаб камида 6 ой амал қилиш муддати билан);
  • 4×6 см ҳажмдаги 1 дона фотосурат, оқ фонда (виза берилишидан камида 6 ой олдин олинган бўлиши лозим, аэропорт ҳудудида ҳам 10 АҚШ долларга расмга тушиш имконияти мавжуд);
  • қайтиш авиачиптасининг нусхаси;
  • бир киши учун 2000 бат (тахминан 55 АҚШ доллари) виза тўлови, тўлов Таиланд батида амалга оширилади.

Бундан ташқари, иммиграция назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхонани банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ёки ҳар бир киши учун 20 минг Таиланд бати (тахминан 550 доллар) миқдорида маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация