Maqola

768 26/12/2022

Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан жорий йил июнь-декабрь ойлари давомида Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанимизга қайтарилди.  

Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси юртдошларимизнинг икки нафарига БМТнинг Халқаро миграция ташкилоти томонидан, уч нафарига ҳомий ташкилотлар ҳисобидан авиачипталар харид қилиниши, олти нафари вақтинчалик бепул турар-жой билан таъминланиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун мамлакатимиз Бош консулхонаси Бангкок шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, маҳаллий расмий ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда.

Таассуфланарли жиҳати шундаки, юртдошларимиз уюшган товламачиларнинг ёлғон ваъдаларига осонгина ишониб, аянчли ҳолатга тушиб қолмоқда.

Халқимиз “Бир балоси бўлмаси шудгорда қуйруқ на қилур”, деб бежиз айтмайди. Шу ўринда қабиҳ ниятли одамларнинг мўмай маош ваъда қилганига ишониб, жабрдийдалар ҳолига тушиб қолмаслик учун шу мақолни доимо ёдда тутиш фойдадан холи бўлмайди, деб айрим соддадил одамларга бот-бот уқтиргимиз келади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларини ёлғон иш эълонлари ва мўмай маош илинжида ноқонуний миграция ва одам савдоси қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлишга чақиради. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya