Maqola

1,080 10/07/2022

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилувчи касбдар рўйхатига қўшилмоқда. Аммо бу вақтинчалик.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг охиригача “таксист”лик фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда.

Бу ҳақда 2020 йил 19 май куни мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев 60 дан зиёд касблар қатори такси ҳайдовчиларини ҳам ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар сифатида даромад солиғидан озод қилинишини айтиб ўтганди.

Лекин қайсидир сабаблар билан «таксист»лар икки йилдан бери бу рўйхатдан тушиб қолаётган эди. Ваниҳоят 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб «таксичилик», яъни йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди.

Бундан ташқари:

  • лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинди;
  • мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йил учун 1 марта қилиб белгиланди;
  • киракаш “таксист”лар, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Маълум қилинишича, энди автомобилларни бошқариш учун ишончномаларни фақат нотариусда эмас, электрон шаклда ҳам расмийлаштириш мумкин бўлади. Электрон ишончнома расмийлаштирилганда давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда – 1 ойгача бўлган муддатга 90 минг сўм, 6 ойгача бўлган муддатга 450 минг сўм, 3 йилгача бўлган муддатга 900 минг сўм миқдорида ундирилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya