Мақола

945 19/10/2022

Таксичилар бир-биридан қизиқ ва кўнгилсиз воқеаларга учрайди. Айниқса, узоқ йиллик тажрибаси бор таксичиларнинг ҳар қандай мавзуга “бир марта шунақа бўлганди”, деб айтиб берадиган ҳикояси бўлади.

Суннатилло Мирзоев Москвада такси ҳайдовчиси бўлиб ишларкан. Соат кечаси тўртда буюртма тушган. Борса, буюртмачи ҳомиладор аёл экан. Машинага ўтираётганидан аёл оғриқни ҳис қилаётганини тушунибди. Бир оз вақт ўтгач, аёл машинада иккинчи фарзанди, қизалоқни дунёга келтирибди.

Суннатилло, ҳали уйланмаган. Оддий таксичи бу вазиятда доялик қилибди. Чақалоқ ҳам, онаси ҳам яхши экан. Такси ҳайдовчисининг ҳам кайфияти яхши.

Ҳаммаси яхши тугабди, ҳайрият. Таксичи йигит ўзини йўқотмай, тўғри ёрдам кўрсата олибди. Агар орангизда такси ҳайдовчиси бўлиб, ишламоқчи бўлганлар бўлса, шунақасигаям тайёр туринг. Ижтимоий тармоқларда таксичига жуда кўп яхши фикрлар билдириляпти. Анчадан буён бунақаси бўлмаганди.

Туғруқни қўрқмай қабул қилолган йигитга кўпчилик  қойил қоляпти. Бу ҳақда Zarnigorbegim хусусий телеграм канали ёзди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация