Мақола

488 05/09/2023

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бу йилги талабаларнинг тўлов-контракт пуллари хусусида маълумот берди.

Талабалар ва уларнинг ота-оналарига енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно  тариқасида, 2023/2024-ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Шу билан бир қаторда, 2023/2024-ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.

Шунингдек, яна бир енгиллик – тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023-йил 15-октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация