Maqola

1 768 22/07/2022

Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш учун рухсатноманинг (РВП) янги тури мамлакатда чет эллик талабаларнинг ўқишлари учун кенг йўл очиб беради, деб хабар беради migranto.ru.

Президент Владимир Путин Россияга таълим олиш учун келган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар соддалаштирилган тартибда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) олишларига асос яратувчи қонунни имзолади. Қонун 2023 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Ҳужжат РФда аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассаласларининг кундузги бўлимида, давлат илмий муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун алоҳида ҳуқуқий имкониятларни яратади.

Ҳозирги пайтда бу фуқаролар Россия ҳукумати томонидан белгиланган квота доирасида умумий асосда Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) оладилар.

Қонунга оид тушунтириш хатида “Кўрсатилган тоифадаги шахсларнинг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш (яшаш) ва кейинчалик уларни қонунийлаштириш тартибини соддалаштириш учун қонунга янги модда киритилди. Унга кўра РФга келган чет эл фуқаролари давлат таълими ва илмий ташкилотда ўқиш мақсадида янги ҳужжат – таълим олиш учун вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) олишлари мумкин” дейилади.

Ушбу ҳужжат чет эл фуқаросига давлат таълими ёки илмий ташкилотда ўқиш муддати ва кейинги 180 календарь куни давомида ўқишга кирганлигини тасдиқловчи маълумотнома асосида ва унинг аризасига кўра берилади.

Соддалаштирилган тартибда янги турдаги вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) олиш учун давлат божи 1600 рублни ташкил этади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya