Мақола

2 414 25/08/2023

22 август куни соат 18:50 да Тамбов вилояти, Мичурин тумани, Кочетовка қишлоғи яқинида трассада даҳшатли автоҳалокат содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, “Лада Приора” ҳайдовчиси қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва “Лада Гранта” автомобили билан тўқнашиб кетган.

“Ҳар иккала ҳайдовчи ҳам воқеа жойида ҳалок бўлди, яна икки киши тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди”, — дея хабар қилди Тамбов вилояти УГИБДД. – Яна тўрт нафар йўловчилар касалхонага ётқизилган.

AZDA.TV телеканалига кўра, қурбонларнинг аксарияти Тожикистондан келган муҳожирлар бўлган. Телеканалнинг хабар беришича, Мичурин туманидаги ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган.

Аварияни бартараф этишда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Тамбов вилояти бўйича Бош бошқармаси ходимлари иштирок этиб, ташкилотдан 10 киши ва 3 та техника жалб қилинган.

Мазкур авария факти бўйича ўтказилаётган процессуал текширувнинг бориши ва натижалари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ҳар йили бир миллиондан ортиқ Тожикистон аҳолиси иш излаб Россияга боради. Ҳар йили Россияда 1000 га яқин тожик муҳожири турли сабабларга кўра ҳалок бўлади. Россиядаги тожик муҳожирларининг ўлимига иш ва яшаш жойидаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари ва касалликлар асосий сабаб сифатида кўрилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация